Навоийда Россия империяси тангаларини хорижга олиб кетмоқчи бўлганлар ушланди

Жамият

image

Навоий вилоятидаги божхона постида икки номаълум шахснинг сумкасида маданий бойликлар мавжудлиги аниқланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси Матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилишича, ҳолат Навоий вилояти божхона бошқармаси “Навоий аэропорти” чегара божхона постида содир бўлган. Шу пост орқали хорижга учиб кетаётган фуқаро П.С. ва Д.Т.нинг хатти-ҳаракатлари божхона ходимларининг эътиборини тортган ва шахслар белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилган.

Аниқланишича, фуқароларга тегишли сумка ичида декларацияда кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган 14 дона танга ва 8 дона қоғоз купюра борлиги маълум бўлган.

Хабарга кўра, улар “Маданий бойликларни олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги 678-I-сонли Қонуннинг 8-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 23 мартдаги “Маданий бойликларни олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги Низом талабларини бузишга уринган ҳамда купюраларни ноқонуний тарзда олиб чиқиб кетмоқчи бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидагн божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

88

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг