Навоийда ўзини шифохонанинг 3-қаватидан ташлаган бемор ҳақида қўшимча маълумотлар берилди

3-саҳифа

image

Навоийда ўзини шифохонанинг 3-қаватидаги деразадан ташлаган фуқаро вафот этди. У Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиалига 16 октябрь куни бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, бош энса соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши ва тутқаноқ хуружи дастлабки ташхиси билан ётқизилган. Икки кун ўтиб, 18 октябрь куни номаълум сабабларга кўра, ўзини 3-қаватдан ташлаган. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

Қайд этилишича, беморнинг шифохона 3-қаватидан ўзини ташлаб юборган ҳолати юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аниқланишича, жорий йил 16 октябрь куни соат 14:10 лар атрофида Навбаҳор туманида яшовчи (Кармана туманида доимий рўйхатда турган) 1968 йилда туғилган фуқаро С.С. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиалига бош оғриғи, бош айланиши, умумий қувватсизлик шикоятлари билан мурожаат қилиб келган. Беморнинг сўзларига кўра, унда шифохонага келишидан 30 дақиқа аввал кўчада тутқаноқ хуружи кузатилган.

Текширувлар натижасида фуқаро С.С.га бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, бош энса соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши ва тутқаноқ хуружи дастлабки ташхиси қўйилган.

Шундан сўнг у муассасанинг нейрохирургия бўлимига ётқизилиб, белгиланган стандартлар бўйича тиббий текширувлардан ўтказилган ва зарур муолажаларни олган.

Шунингдек, бугун беморда куннинг биринчи ярмида юқори диагностик — МСКТ текшируви ўтказилиб, унинг бош мия соҳасида органик ўзгаришлар аниқланмаган. 
  
Бироқ 18 октябрь куни соат 15:00 лар атрофида бемор С.С. 3-қаватдаги 2-палата деразасидан номаълум сабабларга кўра ўзини ташлаб, вафот этган.

Ҳозир ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ушбу ҳолат юзасидан тегишли суриштирув ишлари олиб борилиб, воқеа сабаблари аниқланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

814

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг