Навоийда тадбиркорнинг ерини 150 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Жамият
−
17 Март 2021
3278Навоий шаҳрида тадбиркорга тегишли ер майдонини 150 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими томонидан ДХХнинг вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.Т. ноқонуний даромад орттириш мақсадида фуқаро О. нинг ишончига кириб, аслида “Т.” МЧЖга қарашли М.Тороби кўчасида жойлашган 200 кв метр ер майдонини 150 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, 70 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Х.Т. га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси