Навоийда шогирд устозининг қотилига айланди

Жамият

image

Навоийда шогирд устози билан ўртасида юз берган жанжал оқибатида қотилга айланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Маълумотларга кўра, Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида яшовчи Учқудуқ тумани фуқаролари — 32 ёшли У.У. ҳамда 62 ёшли В.М. узоқ йиллардан буён устоз-шогирд сифатида автомашиналарни таъмирлаб келган.

Жорий йилнинг 2 август куни соат тахминан 22:30 да устоз ҳамда шогирд туманнинг “Дўстлик” маҳалласида жойлашган гаражда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўзаро жанжаллашиб қолган. 

Маст ҳолда бўлган У.У устози В.М.ни уриб, дўппослаган. беармон калтакланган В.М. ўз вақтида тез тиббий ёрдам чақирилмагани оқибатида воқеа жойида вафот этган. Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

1018

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг