Навоийда руҳий хаста йигит ўз онасини пичоқлаб ўлдирди

Жамият

image

Жорий йилнинг 27 апрель санасида Навоий вилоятининг Хатирчи тумани “Гулистон” МФЙда содир бўлган мудҳиш ҳолатни эшитган киши борки, бу қисматни ҳеч бир инсонга раво кўрмайди. Бундан 30 йил олдин дунёга келтирган фарзандини парваришлаган она ўз фарзанди томонидан, ваҳшийларча пичоқланди. Бу ҳақда Zamon информацион дастурида маълум қилинди.

Мазкур ҳодисанинг гумондори бўлган Б. бир неча йиллардан бери руҳий хасталик сабаб профилактик ҳисобда турган.

Таъкидланишича, бу каби касаллик мавжуд бўлган беморларда жиззакилик кучайиб, ўзини-ўзи бошқариш қобилияти бироз сусаяди. Ўша кунги ҳодиса ҳам айнан ана шундай хуруж туфайли юзага келган.

Маълум қилинишича, хонадондаги чақалоқ йиғиси руҳий хаста беморга ёқмай, келинойисига танбеҳ беради. Шу пайтда ўзаро тортишув ва жанжал келиб чиқади. Ўғли ва келинини тинчлантиришга уринган она эса ўз кўксига урилган пичоқ зарбини сезмай қолган. Ўғил эса қилган ишини идрок этадиган ҳолатда бўлмаган. 

Ушбу ҳодиса содир бўлганидан икки соат ўтиб, она туман тиббиёт бирлашмасида вафот этган.

 

Сардор Нурматов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

258

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг