Навоийда олтин комплекси қурилади

Жамият

image

Жорий йилнинг 10 сентябрь куни Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг “Пистали” конида таркибида олтин бўлган маъданларни қазиб олиш ва қайта ишлаш комплексини қуриш (6-ГМЗ)” инвестиция лойиҳасининг ТИAни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорни қабул қилди.

Маълум қилинишича, инвестиция лойиҳасининг қиймати 274 668,9 минг долларни ташкил этади. Объектни 2024 йил декабрь ойида фойдаланишга топшириш йилига таркибида олтин бўлган 4 млн тонна ҳажмдаги маъданларни қазиб олиш бўйича қўшимча қувватлар ташкил этиш имконини беради.

Шу билан бирга, лойиҳани амалга ошириш учун 245 070 минг доллар миқдорида 5 йил муддатга уч йиллик имтиёзли давр билан хорижий кредитлар жалб қилиниши ҳақида ҳам маълумот берилди.

“Навоий КМК” AЖ қарз олувчи бўлиб, инвестиция лойиҳасининг амалга оширилиши, хорижий банкларнинг кредитларидан мақсадли ҳамда самарали фойдаланилиши учун масъул ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

225

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг