Навоийда Matiz ағдарилиб кетди. Бир киши вафот этган
3-саҳифа
−
05 Январь 2021
4313Жорий йилнинг 3 январь куни соат 15:35 ларда Томди туманида 1991 йилда туғилган ҳайдовчи М.О. Matiz русумли автомобилида “Утамурот-Томди” йўналиши бўйлаб харакатланиб келган. Тезликни меъёридан ошириши оқибатида автомобил ўз ҳаракат йўналишига нисбатан йўлнинг ўнг томон, чўл ҳудудига чиқиб кетиб, ағдарилган. Бу ҳақда Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида ҳайдовчи бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши тан жароҳатлари олиб, Томди тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Автомашинада йўловчи сифатида кетаётган 1991 йилда туғилган С.К. эса, олган оғир тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этгани маълум қилинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Томди туман ИИБ томонидан фуқаро М.О.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов-суриштурув ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь