Навоийда мактаб директори эмланмаган ўқитувчиларни ёппасига “ишдан бўшатди”

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқда мактаби директори COVID-19'га қарши вакцина олмаган 20 нафар ўқитувчини ишдан бўшатгани ҳақида хабар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.  

Қайд этилишича, ҳолат Навоий вилояти Қизилтепа тумани халқ таълимига қарашли 12-умумий ўрта таълим мактабида содир бўлган. Мактаб директори коронавирусга қарши эмланмаган 20 нафар ўқитувчини ишдан бўшатиш ҳақида қарор қабул қилган.

Маълум қилинишича, Давлат меҳнат инспекцияси томонидан мактаб директори номига ёзма кўрсатма киритилиб, буйруқлар бекор қилинган. 

Шунингдек, мактаб директорига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий жарима қўлланилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

301

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг