Навоийда коронавирусга чалинган бемор қолмади

Жамият

image

Навоий вилоятида коронавирус, пневмония ва бошқа белгилар билан  беморларни даволашга мўлжалланган охирги марказ ҳам ёпилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
 
Кеча, 14 февраль куни Навоийдаги COVID-19 инфекциясига чалинган охирги бемор соғайиб, ўз уйига кузатилган. Шу боис мазкур касалликка чалинган беморларни даволаш учун ўз фаолиятини олиб борган вилоят юқумли касалликлари шифохонаси ўз ишини якунлаб, йўналиши бўйича фаолиятини бошлади. Шундай қилиб, вилоят коронавирус инфекциясидан холи худудга айланди. 

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мазкур жараёнларда хизмат қилган барча тиббиёт ходимларига ўз миннатдорчилигини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинган бемор қолмагани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

104

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг