Навоийда ХТБ ҳамда собиқ Туризм ва спорт бошқармаси масъуллари салкам 1,5 млрдни “туя қилди”
3-саҳифа
−
19 Май 2022
5899Навоий вилоятида халқ таълими тизими учун спорт анжомларини қиммат нархларда харид қилиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Аниқланишича, вилоят халқ таълими бошқармаси ва “I.A.” МЧЖ моддий жавобгар шахслари Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни талабларига зид равишда 30.07.2021 йилдаги шартномага асосан 8 турдаги спорт анжомларини ҳақиқий баҳосидан 787,8 млн сўмга қиммат нархларда харид қилган.
Шу каби, Навоий шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, вилоятнинг собиқ Туризм ва спорт бош бошқармаси моддий жавобгар шахслари 2021 йилнинг декабрь ойида 22 турдаги спорт анжомлари ҳақиқий баҳосидан 598,9 млн сўмга қиммат нархларда сотиб олгани оқибатида, давлат ва жамият манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилгани аниқланган.
Бундан ташқари, ўтган йилнинг декабрь ойида 8 нафар ўқувчининг Москва шаҳрига Халқаро мусобақага бориб-келиш харажатларини ота-оналар томонидан тўлаб берилган бўлса-да, сохта ҳужжатлар расмийлаштирилиб 80 млн сўм бюджет маблағи ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь