Навоийда қамоқхонага ишга киритиш учун пора олаётган масъул ушланди
Жамият
−
25 Февраль 2021
8004Навоий вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасининг масъул ходими фуқарони ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, ундан пора олаётганда қўлга тушди.
ДХХ Матбуот хизматининг маълум қилишича, қишлоқ хўжалиги бошқармаси масъул ходими М.Х. танишлари орқали С.О.ни вилоят ИИБга қарашли жазони ижро этиш муассасаларидан бирига ишга жойлаштириб қўйишини айтиб, хизмати эвазига ундан 2000 АҚШ доллари сўраган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда М.Х. сўралган пулдан 10,5 млн сўмни олган вақтида ушланган.
Аввалроқ, Чиноз тумани ҳокимлиги мансабдор шахси тадбиркорга ер ажратиш учун ундан пора олаётганда қўлга тушгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси