Навоийда қалбаки пулларни муомалага киритаётган гуруҳ қўлга олинди
3-саҳифа
−
08 Январь 2023
7636Давлат хавфсизлик хизмати катта миқдордаги қалбаки пулларни муомалага киритаётган гуруҳни қўлга олди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Навоий шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро Cobalt машинасида 100 минг сўмлик банкнотлардан иборат 221 млн 100 минг сўм миқдоридаги қалбаки пуллар борлиги аниқланди.
Шунингдек, тезкор тадбирда унинг жиноий шериклари бўлган Навоий ва Бухоро вилоятларида яшовчи 5 нафар шахс ҳам қўлга олинди. Улардан жами 139 млн 800 минг сўм миқдоридаги қалбаки пуллар олинди.
Тезкор тадбир натижасида умумий қиймати 360 млн 900 минг сўм бўлган қалбаки пулларнинг муомалага чиқарилишига чек қўйилди.
LiveБарчаси