Навоийда интернет орқали террористик материалларни тарқатганлар аниқланди
Жамият
−
08 Апрель 2020
10143Ўзбекистонда карантин эълон қилингач, унинг чораси сифати ўлароқ барча уйда ўтириши, зарурат туғилмаса, кўчага чиқмаслиги талаб этилди. Бундан кимдир унумли фойдаланяпти, яна кимдир эса бошқа мақсадда.
Навоий вилоятининг Навоий шаҳрида 1998 йилда туғилган, шаҳарнинг “Хончарбоғ” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Й.Ш. “Odnoklassniki.ru” саҳифасида исм-шарифини ўзгартириб, профил очади ва турли хил диний сайтларларга киришни бошлайди. Икки нафар фарзанднинг отаси, қилаётган ишининг моҳиятига эътибор қаратмайди.
У ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тайёрлаш, тарқатиш ва хориждан олиб кириш таъқиқланган, “Катибатуль имом ал-Бухарий” террористик ташкилотининг ғоявий раҳномаларидан ҳисобланган “Абдуллоҳ Бухорий”га тегишли бўлган маърузаларни телефонига юклаб олади. Уларни виртуал дўстларига тарқатган ҳолда, диний тарғибот-ташвиқот ишларини ҳам амалга оширади.
Шунингдек, ДХХ вилояти бошқармаси ва Навоий вилояти ИИБ ТваЭҚКБ ходимлари томонидан ҳамкорликда олиб борилган ўрганишлар давомида, 1990 йил Қизилтепа туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта-махсус, уйланмаган, айни пайтда тумандаги “Работ” МФЙда истиқомат қилувчи К.З ҳам ана шундай ишларга ўралашиб қолади.
У ҳам “Odnoklassniki.ru” саҳифасидаги шахсий профилида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги давлат тузимини Конституцияга хилоф равишда ўзгартиришга хизмат қиладиган, хусусан, “Mahmud Abdulmo‘min O'zbekiston haqida mp4” номли файлда “Маҳмуд Абдулмўмин”га тегишли бўлган видеоматериалларни виртуал дўстларига тарқатади. К.З салбий тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боради.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси