Навоийда маст ҳолатда 45 ёшли фуқарони уриб ўлдирган эркак ушланди
3-саҳифа
−
22 Декабрь 2020
5503Жорий йилнинг 13 декабрь куни соат 10:00 да Зарафшон шаҳар 1-кичик туман, 1-уй олдидаги дарахтзорда 45 ёшли М.Қ. нинг мурдаси ташқи тан жароҳатларисиз ҳолда топилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.
Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, М.Қ. нинг танасида “қорин бўшлиғининг ёпиқ қўшма жароҳати, тўш суягини ёпиқ синиши, ичак тутқич артериясини ёрилиши” каби тан-жароҳатлари борлиги ҳамда айнан шу жароҳатлар унинг ўлимига сабаб бўлганли аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Зарафшон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (одам ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов жараёнида мазкур жиноятни 41 ёшли Томди туманида туғилган С.С. содир этгани, жанжалга эса ҳар икки фуқаронинг спиртли ичимлик таъсирида бир-бирларини сўкиб ҳақорат қилганликлари сабаб бўлгани аниқланган. С.С. жиноят иши бўйича айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь