Навоийда газдан ноқонуний фойдаланган 2 та МЧЖ давлатга 1 млрддан ортиқ зарар етказди

Жамият 1975
image

Навоий шаҳрида ҳудудий табиий газ таъминоти корхонаси манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилганлиги фош этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда, Навоий шаҳрида фаолият юритувчи “Sh.B.” ҳамда “N.G.” МЧЖларга қарашли оҳак ишлаб чиқариш цехларида ўрнатилган газ ҳисоблаш ускунаси кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида ташқаридан қасддан шикаст етказилиб (1,5 мм ҳажмда тешик ҳосил қилиш орқали), табиий газдан ноқонуний фойдаланилганлиги натижасида, ҳудудий газ таъминоти корхонаси манфаатларига “Sh.B.” МЧЖ томонидан 985,7 млн сўм ва  “N.G.” МЧЖ томонидан 130,2 млн зарар етказилганлиги аниқланган.

Ҳисоб китобларга кўра, ноқонуний фойдаланилган табиий газ 1 ой давомида 1 858 та хонадонни узлуксиз табиий газ билан таъминлашга етиши маълум бўлган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 61
Рейтинг: 3
t
×