Навоийда “газ заправка”да портлаш содир бўлди
3-саҳифа
−
13 Август 2021 10243 1 дақиқа
Кеча, 12 август куни соат 19:16 да Навоий вилояти, Навоий шаҳар, Кимёгарлар кўчасида жойлашган, пропан газ қуйиш шахобчасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Ушбу ҳолат бўйича ёнғин жойига 9 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган. Биринчи ёнғин-қутқарув экипажи соат 19:18 да воқеа жойига етиб бориб, соат 19:45 да ёнғин қуршаб олинган ва соат 19:53 да ёнғин батамом ўчирилган.
Ёнғин келиб чиқиш сабаби “ЗИЛ-130” русумли “пропан” ёқилғи ташиш автомобили ўзидаги суюлтирилган газни тўкиш вақтида чақнаш содир бўлган, натижада юк автомобилига фойдаланиш учун ўрнатилган газ балони ёрилиши оқибатида, ёнғин келиб чиққан. “ЗИЛ-130” русумли суюлтирилган ёқилғи ташиш автомобилига ўрнатилган сиғимга зарар етмаган.
Ҳодиса оқибатида шохобча яқинидан харакатланиб кетаётган “Москвич-412” русумли автомашина ҳайдовчиси ва 3 нафар йўловчиси турли даражада куйиш тан жарохатини олган, ҳалок бўлганлар йўқ.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель