Навоийда фуқародан пора талаб қилган суд-тиббий эксперти ушланди 

3-саҳифа 5850
image

Навоийда  фуқародан 1,5 миллион сўм пул талаб қилган олий тоифали суд-тиббий эксперти ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди. 

Гап шундаки, Кармана туманида яшовчи Х.Ж. исмли шахс рафиқаси билан ўртасида келишмовчилик юзага келган. Шу сабаб Х.Ж.нинг қайнонаси унинг уйида жанжал чиқарган. Бироқ, муроса қилишни хоҳламаган қайнона эҳтиётсизлиги оқибатида йиқилиб, тан жароҳати олган. Атрофдаги қўшнилар воқеага гувоҳ бўлса-да, қайнона тан жароҳати олишида куёвини айблаган. 

Шундан сўнг, профилактика инспектори воқеани ўрганиб, Х.Ж.нинг қайнонаси олган тан жароҳати даражасини аниқлаш мақсадида Кармана тумани Суд-тиббий экспертиза бўлимига олиб борган.

Олий тоифали суд-тиббий эксперти Б.Н. эса 1,5 миллион сўм пул эвазига қайнонанинг жароҳатини енгиллаштириб кўрсатишини, акс ҳолда мазкур ҳолат жиноят иши очишга асос бўлиши билан Х.Ж.ни қўрқитган.

Фуқаро ҳолат юзасидан вилоят ИИБ бошлиғига билдирги билан мурожаат қилган. Сўнгра, Х.Ж. телефон орқали шифокор билан суҳбатлашиб, пулни эса айтилганидек унинг қўл остидаги ишчиси 29 ёшли Ф.Д.га беришини айтган.

Эксперт-шифокорнинг ходими пулларни олаётган вақтида ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинган.

Ф.Д.нинг розилиги асосида тезкор тадбир давом эттирилиб, шу куннинг ўзида пуллар мутахассис шифокорга етказилганида у ҳам ушланган.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 143
Рейтинг: 3
t
×