Навоийда фермер “участковый”га аёлни калтаклатгани айтилди. Ҳолат бўйича изоҳ берилди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Навоий вилоятининг Хатирчи тумани, “Учқара” МФЙда яшовчи фуқаролар томонидан фермер бир ногирон аёлни участка нозирларига урдиргани тасвирланган видео тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси маълумот берди. 

Қайд этилишича, фуқаролик ишлари бўйича Хатирчи туман судининг жорий йил 10 мартидаги “Н.Ч.Б” фермер хўжалигига тегишли бўлган 162-контурдаги фуқаро Т.Т. томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган бир гектар токзор ер майдонидан мажбурий тартибда чиқариш бўйича қарори чиқарилиб, ижрога қаратилган.

Шунингдек, жорий йилнинг 2 июль куни Хатирчи тумани, “Учқора” МФЙ ҳудудида “Н.Ч.Б” фермер хўжалиги раиси Ч.Н. фуқаро М.Т. ва бошқалар билан ўзаро жанжаллашиб, бир-бирларини камситувчи сўзлар билан ҳақорат қилиб, тан жароҳати етказган. 

Ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари ўтказилиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси ва 52-моддаси 2-қисми билан маъмурий иш қўзғатилиб, тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган ва суднинг қарорига асосан жарима жазоси тайинланган.

Бундан ташқари, жорий йилнинг 20 август куни “Н.Ч.Б” фермер хўжалиги раиси Ч.Н ер майдонидаги узум маҳсулотларини йиғиштириб олиш мақсадида борган вақтида, фуқаро Т.Т.нинг турмуш ўртоғи М.Т. ва унинг ўғли У.Т. ўзбошимчалик билан фермерга тегишли бўлган узум маҳсулотларини йиғиб, хирмонга ёйиб қўйишган.

Шундан сўнг, хўжалик раиси туман ИИБнинг Ҳуқуқбузарлик бошқармаси инспекторига қўнғироқ қилиб, узум ҳосилини олиб кетишда жанжал бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириб, вазиятни айтганлиги сабабли профилактика инспекторлари воқеа жойига етиб боришган.

ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари далолатнома расмийлаштираётганида фуқаро М.Т. қўлига таёқ кўтариб келиб, фермер хўжалиги раиси Ч.Н.ни урмоқчи бўлган вақтида профилактика инспектори уни қайтариб қолиш учун қўлидан ушлаб, таёғини олиб қўйганлиги аниқланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

223

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг