Навоийда Cobalt билан тўқнашган Spark ёниб кетди (видео)
3-саҳифа
−
21 январ 2022 9166 1 дақиқа
Кеча, 20 январь куни Навоий шаҳрида Spark Cobalt билан тўқнашув оқибатида ёниб кетди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган Ф.М. Spark русумли автомобилда ҳаракатланаётган бўлган. У ўзи билан бир йўналишда, олдинда бўлган ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган К.И. бошқарувидаги Cobalt русумли автомобилнинг орқа томонига тўқнашган. Зарб оқибатида Spark автомобилининг двигатель қисмида ёнғин юзага келган.
ЙТҲ ва ёнғин натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Ёнғин бартараф этилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Навоий шаҳар ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август