Навоийда беморнинг онасини зўрлаб келган шифокорнинг бошлиғи ишдан олинди
Жамият
−
28 Февраль 2022
17917Аввалроқ, Навоийда фарзандига касаллик варақасини бериш учун онасини жинсий алоқа қилишга мажбурлаб келган шифокор қўлга олингани ҳақида хабар бергандик. Ушбу ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги қўшимча маълумот берди.
Қайд этилишича, айни дамда воқеа юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
Шу билан бирга, жамоада одоб-ахлоқ қоидаларини назорат қилишда сусткашликка йўл қўйганлиги ва қўл остидаги ходимлари устидан етарли назорат ўрнатмагани учун марказ директори Ш.Х. эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
Хабарда таъкидланишича, вазирликнинг Комплаенс, ички аудит ва молиявий назорат хизматига тегишли тартибда текширув ўтказиш бўйича топшириқ берилган.
Гап шундаки, Навоий вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази Неврология бўлими мудири вазифасида ишлаган К.Р. тиббиёт ходимига нолойиқ хатти-ҳаракаталарни содир этиб, ўз шаҳвоний ҳирсини қондириш мақсадида бўлимда даволаниш учун ётган иккинчи гуруҳ ногирони Г.И.нинг онаси Т.Л.ни фарзандининг даволанганлиги бўйича касаллик варақаси (кўчирма)ни бир ярим ой давомида бермасдан келган, аёлнинг қаршилигига қарамасдан касаллик варақасини бериш учун у билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаган.
Жорий йилнинг 12 февраль куни эса Навоий вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Навоий шаҳар Гулистон-2 МФЙ 2-уйнинг бешинчи қаватидаги рақамсиз хонадонга К.Р. ўзи билан Т.Л.ни олиб кирган вақтида ушланган.
Жиноят Кодексининг 121-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси