Навоийда аёл ухлаб ётган эрини болта билан чопиб ташлади
3-саҳифа
−
11 Январь 2022
23859Навоийда икки боланинг онаси бўлган аёл турмуш ўртоғини ухлаб ётган жойида 13 марта болта билан уриб, ўлдириб қўйди. Бу ҳақда "Yangi davr" кўрсатувида маълум қилинди.
Қайд этилишича, 2021 йилнинг 1 август куни Навбаҳор туманининг “Келачи” маҳалласида яшовчи аёл ўзаро можародан ғазабланиб, ухлаб ётган эрининг бўйнига болта билан урган. Эркак биринчи зарбадаёқ ўлишига қарамай, танага яна 13 марта зарба берган.
Қотилликдан сўнг, танасига қон сачраган ўғлини ювинтириб, ота уйига кетган. Жиноят изини йўқотиш учун келинлик уйига ўт қўймоқчи бўлган, аммо уддалай олмаган.
Хабарга кўра, Жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди томонидан аёлга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59-моддасига асосан, жазоларни қисман кўриш йўли билан узил-кесил 16 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазони аёл умумий тартиб колонияларида ўтайди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь