Навоийда “Афросиёб” қўйлар подасини уриб юборди. Лекин чўпон жазога тортилди (видео)

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларга Навоийда “Афросиёб” поезди темир йўлдан ўтаётган қўйларни уриб юборгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ муносабат билдирди. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 24 январь куни “Тошкент – Бухоро” йўналишида юқори тезликда ҳаракатланувчи 770-сонли “Афросиёб” поезди Маликобод-Қизилтепа бекатлари оралиғида ҳаракатланаётганда, қўйлар подасидан бир неча бош қўйларни уриб юборган.

Аниқланишича, 1000га яқин қўй подаси темир йўлни нотўғри жойдан кесиб ўтиб, ҳимоя панжарасини бузган. Лекин воқеа жойидан 300 метр узоқликда чорва молларини ҳайдаш учун махсус ажратилган жой мавжуд бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан текширув ўтказилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган. Қўйлар эгаси қоидаларни бузганлиги ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга етказилган зарар учун маъмурий жазога тортилган.

Ҳозирда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбарияти томонидан мазкур ҳудуд бўйлаб қўшимча панжара (икки қаватли тўсиқ) ўрнатиб, эски панжараларни тиклаш ва қўшимча панжараларни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг ноябр ойида Сурхондарё вилоятида “Жигули ВАЗ-2106” русумли автомобил 30 та қўйлар подасини уриб юборган.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг