Навоийда аҳоли учун ажратилган 7,2 тонна газни сотаётганлар ушланди

Жамият 2300
image
-

Навоий вилояти Хатирчи туманида аҳоли эҳтиёжи учун ажратилган суюлтирилган газ талон-торож қилингани фош этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ҳамда ИИБнинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Хатирчи-Учқара” газ тўлдириш шаҳобчаси мансабдор шахслари фуқаро С.А. га аҳоли истеъмоли учун ажратилган 7,2 тонна суюлтирилган газнинг ҳар бир килограммини 2,5 минг сўмдан ҳисоблаб, 300 АҚШ доллари ва 14,9 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бундан ташқари, шаҳобча мансабдор шахслари умумий қиймати 16,2 млн сўлик 5 тонна суюлтирилган газни ҳисоботларга қўшиб ёзиш орқали ортиқча чиқим қилиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 58
Рейтинг: 3
t
×