Telegram
Биринчи билинг!
Жамият
−
28 Апрель 2021
4565Навоий вилояти Учқудуқ туманида 3 ёшли фарзандини сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда ИИБ Учқудуқ тумани бўлимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Д.Б. (аёл) 2018 йилда туғилган қиз фарзандини фуқаро И.га 60 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Д.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода янги туғилган набирасини 8 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинган эди.
LiveБарчаси