Навоийда 20 ва 22 ёшли қизларни фоҳишаликка жўнатаётган шахс ушланди
3-саҳифа
−
29 Январь 2022
17661Навоийда 20 ва 22 ёшдаги қизларни Дубайга фоҳишаликка жўнатаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилтишича, жорий йилнинг 13 январь куни Навоий шаҳар Абдулла Авлоний кўчасида яшовчи Х.Н. Навоий ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган. Унга Конимех тумани “Гулистон” МФЙда рўйхатда туриб айни пайтда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида яшовчи Ш.Н. Telegram орқали ёш қизларни алдаб мамлакатдан олиб чиқиб кетаётгани айтилган.
Маълум қилинишича, Ш.Н. 20 ёшли хатирчилик О.Б. ҳамда 22 ёшли карманалик Х.Н.ни алдаб, мамлакатдан олиб чиқиб кетмоқчи бўлган. Таъкидланишича, Ш.Н. қизларнинг барча харажатлари қопланиши ҳамда авиачипта пуллари тўлаб берилишини ваъда қилиб, шериги Г.Ш. орқали Дубай шаҳрига олиб чиқиб кетаётган вақтда ушланган.
LiveБарчаси