Навоийда 20 минг долларга 1 гектар ер олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
Жамият
−
11 Июнь 2021
3331Навоий вилоятининг иккита ҳудудида ер сотиш билан боғлиқ “фирибгарлик” ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда Навоий шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Ш.Э. бошқа бир фуқаро Ж.нинг ишончига кириб, унга 20 минг АҚШ доллари эвазига танишлари орқали Конимех тумани ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун 1 гектар ер майдони олиб беришни ваъда қилиб, олдиндан 1000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Худди шундай, Навбаҳор туманидаги “Ш.С.” фермер хўжалиги раҳбари М.Ш. фуқаро Б.га хўжаликка тегишли бўлган 6 гектар ер майдонини 90 млн сўм эвазига танишлари орқали унинг номига ўтказиб беришни ваъда қилиб, шундан 50 млн сўмни олган вақтида Департамент ҳамда ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси