Навоийда 16 ёшли қизни жинсий қулликда сақлаган аёл ушланди

3-саҳифа

image

Навоий вилоятида аёл ўз хонадонида қизларни сақлаб, одам савдоси, фоҳишалик ва қўшмачилик жиноятларини содир этиб юргани аниқланди. Бу ҳақда “Замон” информацион-дастурида хабар қилинди.

Таъкидланишича, Навоий шаҳрининг Низомий кўчасидаги кўп қаватли уйда яшайдиган 1982 йилда туғилган аёл қизларнинг икки нафарини 1 суткага ҳар бирини 1 миллион сўмдан яқин алоқада бўлиш учун сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Дастлабки терговга қадар текширувлар натижасида қўшмачи аёл 2005 йилда туғилган қизлардан бирини вояга етмаганини яшириши учун мижозларига 2000 йилда туғилган деб айтиб, бир йил давомида доимий равишда ҳар бир мижозига 1 миллион сўмдан 2 миллион сўмгача жинсий мақсадда сотиб келган. Бироқ қизларнинг ўзига пул бермасдан, фақатгина уларни таъминлаб келган.

Қўшмачи аёлга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси кўрилган. “Операция бўлганимдан кейин ҳеч қаерда ишлолмадим. Жуда ҳам пушаймонман”, дейди аёл.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 131-моддаси 4-қисми (вояга етмаган шахсни жалб қилган ҳолда қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий

Баҳолаганлар

1345

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг