Навоий вилоятига ҳоким тайинланди

Жамият

image

Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг бугун, 25 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган сессиясида Нормат Тўлқунович Турсунов номзоди вилоят ҳокимлигига тасдиқланди. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди. 

Вилоят ҳокимлигига номзоднинг тақдимотидан сўнг Кенгаш депутатлари номзоднинг таклиф ва режаларини муҳокама қилди, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирган.

Сўнг Навоий вилояти ҳокимини тайинлаш масаласи овозга қўйилди. Овозга қўйиш натижаларига кўра, Нормат Турсунов Навоий вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди. 

Сессия якунида Президент Шавкат Мирзиёев халқ вакиллари томонидан юксак ишонч билдирилган Нормат Турсунов энди ўз фаолиятида адолат, садоқат, ҳалоллик ва фидойилик билан кўп йиллар Навоий вилояти аҳлига хизмат қилиши лозимлигини айтди. 

Янги ҳоким бугундан бошлаб ўзининг ўринбосарлари, туман ва шаҳарлар ҳокимлари, сектор раҳбарлари, фаоллар, тадбиркорлар ва ёшларни бирлаштириб, ҳар бир туман ва шаҳарни, қишлоқ ва маҳаллани ривожлантириш чораларини кўриши лозимлиги таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, Нормат Турсунов 2021 йилнинг 8 ноябрь куни вилоятни кўп йиллар бошқарган Қобул Турсуновнинг истеъфосидан сўнг вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

280

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг