Журналист Рухсора Каримова ЙТҲда ҳалок бўлди 

Art & Culture

image

Навоий вилояти телерадиокомпанияси журналисти Рухсора Каримова Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда унинг ҳамкасблари Facebook саҳифасида ёзиб қолдирган. 

Маълум қилинишича, 37 ёшли Рухсора Каримова иш билан Тошкентга келаётган вақтида ЙТҲга учраган.

“Рухсора Каримова самимий эдилар, шиддати ўзига сиғмас, ҳаракати шошириб қўярди. Навоий вилояти Телерадиокомпанияси ижодкорлари орасида ўз овози, йўналишига эга қаламкашлардан эди. Хонасига кирсам келинг дея кулиб турарди, орзулари оламча аёл, фарзандларига меҳрибон она, дилкаш дўст эди”, деб ёзган ҳамкасбларидан бири.

QALAMPIR.UZ марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.


Tags

Rate Count

2489

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends