Навоий ҳокими ўринбосари, тендер комиссияси аъзолари таниш-билишчиликка йўл қўймаслик бўйича расман огоҳлантирилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Навоий вилояти прокурори Бахтиёр Аҳмедов томонидан вилоят ДХХ бошқармаси билан ҳамкорликда вилоят ҳудудида қурилиш соҳасида давлат харидларини амалга ошириш жараёнида коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик борасида Навоий вилояти прокуратурасида соҳага масъул ташкилотлар иштирокида йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

Йиғилишда Навоий вилоят ҳокимининг соҳа бўйича ўринбосари, 5 та буюртмачи ташкилот раҳбарлари ва тендер комиссияси аъзолари қатнашиб, улар жорий йилда амалга ошириладиган қурилиш таъмирлаш учун пудратчиларни танлашда амалдаги тартиб қоидаларга оғишмай риоя этиш, таниш-билишчилик ва бошқа коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик хусусида расман огоҳлантирилган.

Шунингдек, йиғилишда лойиҳа ва пудрат ишлари (хизматлари) хариди жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш, ушбу соҳада “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимидан, шу жумладан электрон тендер платформасидан тизимли фойдаланиш ҳамда танлов (тендер) ғолиблари билан ўрнатилган тартибда пудрат шартномаларини тузиш чораларини кўриш бўйича зарур кўрсатмалар бериб ўтилган. 

Бундан ташқари, масъулларга қурилиш соҳасида йўл қўйилаётган коррупция, бюджет маблағларининг мақсадсиз сарфланиши ва қурилиш жараёнида шаҳарсозлик норма талаблари бузилиш ҳолатларига йўл қўйиб келинаётганлиги такидланиб, аниқланган ҳар бир ҳолатга нисбатан кескин чора кўрилиши ва қонуний жавобгарлик муқаррарлиги тушунтириб ўтилган.

Аввалроқ, Навоий вилоят ҳокимлиги 2019 йил мартдан “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси раҳбари бўлган Мансуров Баҳодир Пулатович оиласига тегишли корхона 4 млрд сўмдан ортиқ давлат бюртмасини қўлга киритгани ҳақида хабарлар тарқалганди.


Мақола муаллифи

Теглар

коррупция Бош прокуратура

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг