Навбатдаги антирекорд: Ҳиндистонда коронавирусдан ўлим сони ортмоқда

Олам 8184
image
-

Кеча, 4 май куни Ҳиндистонда коронавирусдан ўлим бўйича навбатдаги антирекорд ўрнатилди. Мамлакатда 3 780 киши инфекциядан вафот этди, деб хабар берган "Times of India".  

Умуман ҳисобда, пандемия бошланганидан бери мамлакатда 226 188 киши вафот этган. 

Шунингдек, ўтган кун давомида 382 315 та янги коронавирус инфекцияси аниқланган. 

Мутахассисларнинг фикрича, мамлакатда касалланиш даражаси статистика маълумотларига қараганда анча юқори бўлиши мумкин. 

Ҳиндистон коронавирус ҳолатлари сони бўйича дунёда иккинчи ўринда туради. COVID-19 пандемияси бошланганидан бери мамлакатда жами 20,6 миллиондан ортиқ кишида коронавирус аниқланган. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра, жорий йилнинг 1 май куни Деҳли шаҳрига инсонпарварлик кўмаги етказилганди. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 340
Рейтинг: 2.9
t
×