Навбат Жээнбековгами? Қирғизистонда Президентни жавобгарликка тортиш талаб қилинди

Олам

image
Алмазбек Атамбоев 11 йилга озодликдан маҳрум этилди north_east

Алмазбек Атамбоев 11 йилга озодликдан маҳрум этилди

Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков ва қатор юқори мартабали амалдорлар устидан Бош прокуратурага шикоят келиб тушди. Шикоят мамлакатда юзага келган эпидемиологик вазият билан боғлиқ. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар берди.

“13 июль куни Равшан Айткуловадан Қирғизистон ПрезидентиСооронбай Жээнбеков ва бошқа амалдорларни мамлакатда юзага келган эпидемиологик вазият ва кунлик ўлимлар учун жавобгарлика тортиш тўғрисида ариза келиб тушди. Ариза прокуратуранинг умумий бўлимида рўйхатга олинди”, дейилади хабарда.

Аввалроқ, Равшан Айткулова ижтимоий тармоқларда Президентни жиноий жавобгарликка тортиш кераклигини айтиб, импичмент учун имзо йиғишни бошлаганди. Унинг сўзларига кўра, петицияни 2,5 мингдан ортиқ фуқаро имзолаган. Президент администрациясида Айткулованинг аризасига ҳеч қандай изоҳ берилмаган.

Сўнгги маълумотларга кўра, қирғизистонда 11,5 мингдан ортиқ одамда коронавирус қайд этилган. Уларнинг 149 нафари вафот этгна ва 4995 нафари соғайган.

11 май куни Қирғизистонда коронавирус тарқалиши сабабли жорий этилган фавқулодда ҳолат режими бекор қилинганди. Фавқулодда вазият режими эса давом этмоқда. Май охирида Қирғизистонда қатор чекловлар олиб ташланди – жамоат транспорти фаолияти тикланди, ёзги қаҳвахона ва ресторанлар ишлашига рухсат берилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сооронбай Жээнбеков

Баҳолаганлар

797

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг