Навбат отагами? Назарбоевнинг лавозимдан кетиши ҳақида хабарлар пайдо бўлди

Олам 25562
image

Аввалроқ, Қозоғистон Республикаси парламенти Сенати раиси Дариға Нурсултоновна Назарбоеванинг ваколатлари тугатилгани ҳақида хабар берган эдик.

Шундан сўнг интернетда Қозоғистоннинг биринчи Президенти, элбоши Нурсултон Назарбоевнинг Республика Хавфсизлик Кенгаши раиси лавозимидан истеъфога чиқиши ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Бугун, 2 май куни Назарбоевнинг матбуот котиби вакили Айдос Укибай ушбу хабарларнинг барчаси ёлғон эканлигини маълум қилди.

Шу куни ижтимоий тармоқларда Нурсултон Назарбоев Хавфсизлик Кенгаши раиси лавозимидан истеъфога чиқиши ва янги президент сайловлари ҳақида гаплашаётгани ҳақида видеоёзув тарқалди.

“Сизга шуни айтмоқчиманки, “Элбоши баёноти” деб номланган видео сохта. Бу ишни қилганлар жавобгарликка тортилади. Илтимос, бундай янгиликлардан эҳтиёт бўлинг ва расмий манбалардаги маълумотларга суянинг” деб ёзди Укибай Twitter’даги ўз саҳифасида.

Маълумот ўрнида, Нурсултон Назарбоев 1991 йилнинг 21 август кунидан Қозоғистон Хавфсизлик Кенгаши раиси сифатида фаолият юритиб келади.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1114
Рейтинг: 3
t
×