Навбат Хитойгами? АҚШ Тайванни қуроллантиришни кучайтирмоқда 

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден маъмурияти Украинага қурол етказиб бериш тажрибасини инобатга олган ҳолда Тайваннинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтирди. Бу ҳақда “The New York Times” манбаларига таяниб хабар берган.  

Нашрнинг ёзишича, АҚШ расмийлари “Хитой Қуролли Кучларининг эҳтимолий ҳужумини қайтаришга уриниш” учун минтақадаги “ҳарбий мавжудлигини кучайтириш”ни кутмоқда. Шу мақсадда АҚШ раҳбарияти “Тайвань мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш бўйича саъй-ҳаракатларини кучайтирган”. 

Таъкидланишича, Вашингтон Украинага унинг Россияга қарши тура олиши учун қурол етказиб беришдан сабоқ олмоқда. Қўшма Штатлар Тайванга F-16V қирувчи самолётлари, ракета тизимлари ва кемаларга қарши қуролларни сотишга ваъда берган. Бундан ташқари, Қўшма Штатлар Украинадаги вазиятга ўхшаб, Тайванга разведка маълумотларини тақдим этишни бошлаши мумкин. 

Тайвань 1949 йилда Чан Кайши (1887-1975) бошчилигидаги Гоминдан қўшинларининг қолдиқлари Хитой фуқаролар урушида мағлубиятга учрагач, оролга қочиб кетганидан бери ўз маъмурияти томонидан бошқарилади. Ўшандан бери Тайвань коммунистлар ҳокимиятга келишидан олдин материкда мавжуд бўлган собиқ Хитой Республикаси байроғи ва бошқа атрибутларини сақлаб қолган. 

Тайванга қурол етказиб бериш 

Қўшма Штатлар 1979 йилда Тайвань билан дипломатик алоқаларни узиб, уларни ХХР билан ўрнатган. Вашингтон “ягона Хитой” сиёсатини тан олиш билан бирга, айни пайтда Тайбэй маъмурияти билан алоқаларни давом эттирмоқда ва оролга қурол етказиб бермоқда. 2020 йилда АҚШнинг аввалги Президенти Дональд Трамп маъмурияти Гонконгдаги вазият туфайли Пекин билан муносабатларнинг кескинлашуви фонида Тайвань билан алоқа ва алмашинувларни сезиларли даражада фаоллаштирди, бу эса ХХР расмийларининг норозилигига сабаб бўлди. 

АҚШ Тайваннинг асосий қурол етказиб берувчисидир. Жорий йилнинг апрель ойида Давлат департаменти Patriot зенит-ракета тизимларига хизмат кўрсатиш бўйича 95 миллион долларлик шартномани маъқуллади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Тайвань

Баҳолаганлар

284

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг