Навалнийни даволаган шифокорлардан бири тўсатдан вафот этди

Олам

image

Россиянинг Омск шаҳрида 1-сонли тез тиббий ёрдам шифохонаси бош шифокорининг ўринбосари Сергей Максимишин вафот этди. Бу тиббиёт муассасаси ўтган йил ёзда мухолифат етакчиси Алексей Навальний хушсиз ҳолатда шифохонага ётқизилганидан сўнг машҳур бўлиб кетганди.

Максимишин 1-сонли тез тиббий ёрдам шифохонасининг анестезиология ва реанимация бўйича бош шифокор ўринбосари лавозимида ишлаган. Шунингдек, тиббиёт фанлари номзоди Омск давлат тиббиёт университети кафедраси ассистенти бўлган. 55 ёшли Максимишин ушбу шифохонада 1992 йилдан бери ишлаган.

“У ҳар доим ўзига ва ҳамкасбларига талабчан эди, беморларнинг ҳаёти ва соғлиғи ҳақида гап кетганида шахсий вақтини ҳисобга олмасди”, деган шифохона бош шифокори Евгения Осипова.

Минтақавий соғлиқни сақлаш бошқармаси шифокорнинг ўлими сабабларини айтмади, аммо улар Максимишиннинг ўлими коронавирус билан боғлиқ эмаслигини таъкидлаган.

Британиянинг "Daily Mail" газетаси ёзишича, шифокор "қон босими ошиб" кетганидан кейин "тўсатдан" вафот этган. Журналистлар Максимишиннинг ҳамкасби Мария Морозова билан боғланган, у врачнинг ўлими ҳамма учун кутилмаган воқеа бўлганини айтди.

Маълумот учун, ўтган йилнинг август ойида хушсиз ҳолдаги Алексей Навальний 1-сонли тез тиббий ёрдам шифохонасига олиб келинганди. У Томск-Москва йўналишидаги самолётдалигида тоби қочганди. Экипаж самолётни зудлик билан Омскка қўндирган ва Навальнийга ёрдам кўрсатилганди.

Кейинроқ Навальний Германияга олиб кетилиб, Берлинда даволатилди. Навальний жорий йилнинг 17 январь куни Россияга қайтди. Амо келиши билан ҳибсга олинди.

2 февраль куни у суд қилинди ва мухолифатчининг шартли жазоси реал қамоқ жазосига ўзгартирилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Омск Алексей Навальний

Баҳолаганлар

207

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг