Навальний яшайдиган уйнинг эшигини бузмоқчи бўлишди (видео)

Олам 11302

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳибсга олинган Россия мухолифати раҳбари Алексей Навальнийнинг квартирасини тинтув қилиш учун келган. Бу ҳақда РБКга Коррупцияга қарши кураш фонди (Россия Адлия вазирлиги томонидан хорижий агент сифатида тан олинган) директори Иван Жданов маълум қилди.

“Ниқоб кийган одамлар Алексей Навальнийнинг Марьинодаги квартирасига тинтув ўтказиш учун келди. Улар эшикни бузишга уринишди”, деб ёзган Жданов Twitter’да.

Унга кўра, Навальнийнинг укаси Олег квартирада бўлиб турибди. Ждановнинг таъкидлашича, тинтувлар Жиноят кодексининг 236-моддаси (санитария-эпидемиология меъёрларини бузиш) бўйича жиноий иш қўзғатилиши муносабати билан амалга оширилмоқда. 

Кейинчалик Жданов, “Автозаводская” метро станцияси яқинида жойлашган ижарага олинган квартирада ҳам тинтув ўтказилгани тўғрисида хабар берди. Бир неча йил олдин Навальний рафиқаси Юлия билан доимий яшаш учун у ерга кўчиб келганди. Жданов алоҳида постда Навальнийнинг рафиқаси томонидан квартирадан олинган видеони эълон қилди. Унда сиз ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари қандай қилиб квартиранинг эшигини бузмоқчи бўлганини эшитишингиз мумкин.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 457
Рейтинг: 3
t
×