Навальний ўзбек миллиардерига санкция қўллашни таклиф қилди

Олам 24992
image

Коррупцияга қарши кураш жамғармасининг ижрочи директори (ташкилот Россия Федерацияси ҳудудида) Владимир Ашурков мухолифатчи сиёсатчи Алексей Навальний билан биргаликда санкция қўлланилиши керак бўлган россияликлар рўйхатини эълон қилди.

“Ғарб Россияни инсон ҳуқуқлари бузилишини тўхтатиш ва коррупцияни чеклашга ундашга жиддий киришган пайтда, биз Навальний билан санкцияларга тортилиши керак бўлган одамлар рўйхатини келишиб олдик. Шунингдек, у ўз рўйхатидаги саккиз кишини аниқлаб олди”, деб ёзган Ашурков.

Рўйхатга Роман Абрамович (“Челси” эгаси), Алишер Усмонов (Халқаро қиличбозлик федерацияси раҳбари, “ИКС Холдинг” IT гуруҳининг эгаси, ЦСКА ҳомийси), сиёсатчи Игорь Шувалов (“ВEБ.РФ” давлат ривожланиш корпорацияси раиси, ЦСКА эгаси) ва ВТБ банки раҳбари Андрей Костин (ВТБ Москванинг “Динамо”сига эгалик қилади) ҳамда унинг ўринбосари Денис Бортников киритилган.

Рўйхатда, шунингдек, Россия Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко, қишлоқ хўжалиги вазири Дмитрий Патрушев ва телебошловчи Владимир Соловьев ҳам бор.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1629
Рейтинг: 2.9
t
×