НАТОнинг ядровий машғулотларни бошлаши Россияга огоҳлантиришми?  

Олам

image

НАТОнинг ҳар йили бўладиган ядровий машғулотлари бугун, 17 октябрь куни бошланади, аммо улар Украинадаги уруш билан боғлиқ эмас. Бу ҳақда “Euronews” хабар бермоқда.

Қайд этилишича, “Steadfast Noon”да 60’тагача самолёт Бельгия, Шимолий денгиз ва Британия устидан ўқув парвозларида иштирок этиб, АҚШнинг Европада жойлашган ядро бомбаларидан фойдаланишни машқ қилади. 

Ушбу машқлар Россия қўшни Украинага бостириб кирган ва зиддият кучайган бир пайтда ўтказилмоқда, лекин машғулотда ҳеч қандай  жонли бомбалар бўлмайди.

Манёврлар Москванинг “Гром” деб номланган йиллик ядровий машғулотларига тўғри келиши мумкин, улар одатда октябрь ойи охирида ўтказилади ва Россия ўзининг ядровий бомбардимончи самолётлари, сув ости кемалари ва ракеталарини синовдан ўтказади.

НАТО вакили бу машғулотларнинг ўтказилишига Россия билан охирги таранглик сабаб эмаслигини таъкидлади.

“30 октябрга қадар давом этадиган машғулот одатий такрорланувчи машғулотдир ва у ҳозирги дунё воқеалари билан боғлиқ эмас”, деб эълон қилди альянс ўз веб-сайтида ва ҳеч қандай жонли қурол ишлатилмаслигини қўшимча қилиб.

Бельгия 14 давлат ва 60 тагача самолёт, жумладан бозордаги энг илғор қирувчи самолётлар ва Шимолий Дакотадаги Минот ҳаво базасидан учадиган АҚШнинг B-52 узоқ масофали бомбардимончи самолётлари иштирок этадиган машғулотларга мезбонлик қилмоқда.

НАТО раҳбари Йенс Столтенберг халқаро вазият кескинлашганига қарамай, альянс ўз машғулотларини давом эттиришини аниқ айтди.

У, шунингдек, Украинадаги уруш туфайли машғулотларни бекор қилиш жуда нотўғри сигнал бўлиши ва НАТОнинг ҳарбий кучини кўрсатиб қўйиш кескинлик янада кучайишининг олдини олишнинг энг яхши йўли эканини таъкидлади.

Мусулмон Зиё


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

214

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг