Путин: “НАТОнинг Қора денгиздаги машғулоти – жиддий чақириқ”
Олам
−
13 Ноябрь 2021
9175НАТО Қора денгиздаги режадан ташқари машғулотларда ҳарбий қуроллар билан жиҳозланган стратегик авиациядан фойдаланади ва бу Россия учун жиддий чақириқ. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин “Россия 24” телеканалига берган интервюсида айтиб ўтди.
“Машқлар учун фақатгина етарлича кучли кемалар гуруҳи шакллантирилмаган, балки авиация, шу жумладан стратегик авиация ҳам қўлланилади. <...> Гап шундаки, уларнинг бортида стратегик ҳарбий қурол бор. Бу биз учун жиддий чақириқ”, деган Путин.
Россия раҳбарининг таъкидлашича, мамлакат ҳарбий идоралари Вашингтоннинг ҳаракатларига жавоб қайтариш учун шу акваторияда машғулот ўтказишни таклиф қилган. Бироқ Путиннинг сўзларига кўра, бу мақсадга мувофиқ эмас: вазиятни кескинлатишдан маъно йўқ. Шунинг учун Мудофаа вазирлиги самолёт ва кемаларни кузатиш билан чекланади.
Аввалроқ АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг олтинчи флоти Mount Whitney флагман қўмондонлик кемаси НАТО кучлари билан қўшма амалиётлар ўтказиш учун Қора денгизга йўл олганини маълум қилганди.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги мавжуд вазиятни “олов билан ўйин” деб атади.
LiveБарчаси