НАТОнинг аксарият давлатлари Украинага қурол бериш имкониятини тугатди – NYT
Олам
−
27 Ноябрь 2022 14129 1 дақиқа
НАТО давлатларининг учдан икки қисми Украинага қурол етказиб бериш масаласида ўз имкониятларини тугатди. Бу ҳақда "The New York Times" нашри Шимолий Атлантика альянси вакилларига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, 30 та НАТО давлатидан 20 тасининг захиралари деярли нолга тенг, аммо альянснинг қолган 10 та аъзоси қурол етказиб беришни давом эттириш имкониятини сақлаб қолган.
Ушбу давлатлар орасида Франция, Германия, Италия ва Нидерландия бор.
Газетага кўра, Польша ва Болтиқбўйи мамлакатлари қурол-яроғ захиралари билан боғлиқ қийин вазиятга тушиб қолган.
Маълум бўлишича, НАТО давлатлари Украинага 40 миллиард долларлик қурол-яроғ етказиб берган, бу Франциянинг йиллик ҳарбий бюджетига тенг.
Live
Барчаси