НАТОга кириш. Туркия кўрпани ўзига тортяпти, Швеция шартларни бажаролмай ҳалак

Олам

image

Швеция ҳозирча террорчиларни Туркияга экстрадиция қилиш бўйича аниқ қадамлар қўйгани йўқ, бу қиролликнинг НАТОга киришини Анқаранинг маъқуллаши учун шартдир. Бу ҳақда бугун, 22 декабрь куни Анқарада Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли швед ҳамкасби Тобиас Бильстрем билан музокаралар якунида айтиб ўтди. 

“Швеция террорчиларни экстрадиция қилиш ёки уларнинг ҳисобларини музлатиш бўйича аниқ чоралар кўрмади. Швеция террорчилар Фатҳуллоҳ Гулен (Анқара томонидан 2016 йилда Туркиядаги давлат тўнтаришига уринишда айбланган – таҳр.) учун жозибадор марказ бўлиб қолмоқда. Биз бу ҳаракатни қадрлаймиз. Швеция қабул қилди, аммо етарли эмас”, дейди у. 

Шу билан бирга Чавушўғли “Турк мудофаа компаниялари Швециядан айрим турдаги маҳсулотлар импортига ижобий жавоб олмаганини” қўшимча қилди. 

Швеция эса шартларни бажармаётгани ҳақида Туркия томонининг билдирган даъволарни рад этмоқда. 

"Вазир Чавушўғли ва турк халқига хабарим аниқ: Швеция ўз ваъдаларини бажармоқда ва келишувни жиддий қабул қилмоқда. Ҳар бир бўлимда қадамлар қўйганмиз ва амалга оширишда давом этамиз”, дейди Швеция Ташқи ишлар вазири Тобиас Бильстрем.

Швециялик сиёсатчининг фикрича, Анқара ва Стокгольм терроризмга қарши курашда яқиндан ҳамкорлик қилмоқда.

“Биз террорчиларда гумон қилинаётганлар бўйича ҳамкорликни кучайтирдик ва ҳарбийларимиз алоқаларни кенгайтирди”, деб давом этди Швеция вазири. 

19 декабрь куни Швеция Олий суди қувғиндаги журналистнинг ўз мамлакатида сиёсий қарашлари учун таъқиб қилиниши эҳтимоли туфайли, аввалроқ эса Швецияда қочқин мақомини олган яна икки шахснинг Анқара талабига биноан қиролликдан экстрадициясини тўхтатди. Олий суднинг қарори шуни англатадики, охир-оқибат бу масала бўйича қарор қабул қилиши керак бўлган ҳукумат экстрадиция сўровини қондира олмайди. 

18 май куни Швеция ва Финляндия НАТОга аъзо бўлиш учун ариза бердилар, бироқ Туркия бу жараённи дарҳол тўсиб қўйди ва бу давлатлардан PKK/PYD ва YPG’ни террорчи ташкилотлар деб эълон қилишни, террорчиликда айбланган ёки 2016 йилда мамлакатдаги давлат тўнтаришига уринишда иштирок этган шахсларни экстрадиция қилишни ва уларни қўллашни тўхтатишни талаб қилди. 28 июнь куни Мадридда НАТО саммити бошланишидан олдин Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, ўша пайтда Швеция Бош вазири бўлган Финляндия Президенти Саули Ниинистё ва Альянс Бош котиби Йенс Столтенберг ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Стокгольм ва Хелсинкининг НАТОга аъзо бўлишига рухсат берувчи меморандум имзоланди. Туркия раҳбарининг сўзларига кўра, Швеция террорчилик фаолиятида иштирок этган 70 дан ортиқ шахсни экстрадиция қилишга ваъда берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

66

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made