НАТО Европада ядровий уруш хавфига қарши машғулот ўтказади
Олам
−
17 Октябрь 2022
692417-30 октябрь кунлари НАТОнинг ҳаво кучлари Европанинг шимоли-ғарбий қисмида ядровий тийиб туриш бўйича машғулотлар ўтказади. Бу ҳақда НАТО расмий сайтида маълум қилинди.
“Steadfast Noon” номини олган ушбу машғулотларда 14 мамлакат ва 60 га яқин турли хил самолётлар, жумладан, тўртинчи ва бешинчи авлод қирувчи, кузатувчи ва танкер самолётлар иштирок этади. Шунингдек, НАТОнинг ўтган йиллардаги машғулотларида бўлгани каби Американинг узоқ масофага учувчи B-52 бомбардимончи самолётлари жалб этилади. Ўқув парвозлари Бельгия, Буюк Британия ва Шимолий денгиз узра амалга оширилади. Машғулотлар вақтида жанговар қуроллардан фойдаланилмайди.
НАТО матбуот котиби Оана Лунгескунинг маълум қилишича, “Steadfast Noon” ҳар йили НАТОнинг турли давлатларида ўтказилади. Ушбу машғулотлар Альянснинг ядровий тийиб туриш имконияти ишончлилиги, хавфсизлиги ва самарадорлигини таъминлашга ёрдам беради”, дейди у.
Хабарда бу машғулотлар дунёда рўй бераётган бирор бир воқеа билан боғлиқ эмас, балки олдиндан режалаштирилгани алоҳида урғуланган.
LiveБарчаси