НАТО урушга тайёрланаётган Украинани альянсга қўшиш шартини маълум қилди
Олам
−
05 Февраль 2022
11826Украина яқин келажакда НАТОга қўшилмайди. Бу ҳақда альянс бош котиби ўринбосари Мирча Жоана маълум қилди.
Россия Президенти Владимир Путиннинг Украина ҳарбий иттифоққа қўшилмаслиги кераклигин ҳақидаги талабига жавобан, бош котиб ўринбосари шундай деган:
“Ҳеч ким Украина яқин келажакда НАТОга қўшилади, деб айтмайди. Украина НАТОга кириши учун альянсда бугунги кунда мавжуд бўлмаган якдиллик бўлиши керак”.
Жоана Москва Қўшма Штатларни НАТО қўшинларини “Россия остонасигача” олиб бориш орқали уруш қўзғатмоқчи бўлганликда айблаганига жавоб сифатида айнан Кремлнинг ҳаракатлари альянсни минтақага қўшин ва қурол-яроқ жойлаштиришга ундаганини айтди.
“2014 йилда Қримга қилинган ноқонуний аннексиядан сўнггина, НАТОнинг Шарқий қанотида ҳарбий база шаклланган. Россия Украинани ўз таъсири остида бўлишни хоҳлайди. Донбасда давом этаётган уруш ва Қримнинг аннексия қилиниши ҳамда бугунги кунда Украинага қарши таҳдиднинг натижаси нима бўлди? Ўн йил олдин украиналикларнинг атиги 20 фоизи НАТО ва ЕИга аъзо бўлишни хоҳлаган бўлса, бугунги кунда улар 60 фоиздан ортиқни ташкил қилмоқда. Шундай экан, қайсидир маънода Россия уларнинг ниятлари бошқача эканини тушунади, деб умид қиламиз”.
Жоаннинг қўшимча қилишича, альянс Киевни қўллаб-қувватлайди, бироқ мамлакатдаги жанговар ҳаракатларда қатнашмайди.
LiveБарчаси