НАТО стратегияси учинчи жаҳон урушига олиб келиши мумкин – Франциялик сиёсатчи
Олам
−
31 Январь 2023
7103Франциянинг Патриотлар партияси раҳбари ва собиқ Европарламент депутати Флориан Филиппо НАТО стратегияси учинчи жаҳон урушига олиб келиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда у Twitter'даги саҳифасида ёзди, деб хабар бермоқда ТАСС.
“Хитой АҚШдан Украинага қурол етказиб беришни тўхтатишни расман талаб қилмоқда. Вазият жуда жиддийлашяпти. Биз учинчи жаҳон уруши сари пойга қиламизми ёки НАТО ва унинг Америка ҳарбий стратегиясига эргашишни тўхтатамизми?!” деб ёзди сиёсатчи.
Эслатиб ўтамиз, Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мао Нинг Вашингтонни Украина можаросининг авж олишида асосий айбдор деб атаган эди. У Оқ уйнинг Украинадаги можаро ва Корея яримороли муаммосини ҳал қилиш жараёнида олиб бораётган “оловга мой сепиш” сиёсатини қоралаганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь