НАТО Россиянинг “биқини”да ҳарбий машғулот ўтказади. Бу урушга тайёргарлик деб баҳоланмоқда

Олам

image

Қора денгизда бўлажак Украина-Америка “Sea Breeze” машқлари — урушга тайёргарлик ва Украинани янада ҳарбийлаштириш курси. Бу ҳақда Россия Федерация Кенгашининг Халқаро қўмитаси аъзоси, Қрим регионидан сенатор Сергей Цеков айтди. 

“НАТО давлатларининг тажовузкорлиги кескин ошди. Украинани янада ҳарбийлаштириш курси белгиланган. Бизнинг фикримизча, бундай машғулотлар тинчликни сақлашга эмас, балки Россияга қарши урушга тайёрланишга қаратилган. Шунинг учун биз бундай машғулотлар ўтказилишига қатъиян қаршимиз”, дейди Цеков. 

Россиялик сенаторнинг фикрига кўра, Қора денгиз АҚШ машғулотлари ўтказиладиган жой сифатида тасодифан танланмаган. “Ушбу машқлар Россия ва Қора денгиз флотига қарши қаратилган“, дея таъкидлади сенатор.

Эслатиб ўтамиз, Россия Мудофаа вазирлигининг расмий вакили Игорь Конашенков НАТО “Sea Breeze” машқлари фонида Украинани замонавий қуроль-яроғ билан таъминлаб, кейинчалик ушбу қуроллар Донбассдаги қўшинлар ва миллий батальонларга ҳам етказилишини айтганди.

Шу билан бирга, Россиянинг АҚШдаги элчихонаси машғулотларнинг кўлами Қора денгизда кутилмаганда содир бўлиши мумкин бўлган ҳалокатлар хавфини оширишини, шунинг учун ҳам Россия АҚШ ва унинг иттифоқчиларини минтақадаги ҳарбий ҳаракатлар амалиётидан воз кечишга чақиришини таъкидлаганди.

Маълумот ўрнида, НАТОнинг машқлари 28 июндан 10 июлга қадар Қора денгизда бўлиб ўтади, унда ҳарбий блокка аъзо 32 мамлакатдан 5000 ҳарбий хизматчи 32 кемада иштирок этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

508

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг