НAТО Россиянинг ҳарбий салоҳиятидан ҳайиқмоқда

Олам 8027
image

Бугунга келиб Россиянинг ҳарбий қудрати сезиларли даражада ошди. Бу ҳақда Швеция Мудофаа вазирлиги қошидаги Миллий мудофаа тадқиқот институти таҳлилига таяниб Германиянинг Die Welt нашри хабар бермоқда.

Сўнгги йилларда Россия мудофаа харажатларини ошириб бормоқда. Ўрганилган тадқиқотлар мамлакат бир вақтнинг ўзида “қўшни минтақаларда ва Сурия ҳамда Украинада ҳарбий ҳаракатларни олиб бориши мумкин” деб эътироф этилган мақолада.

Швед мутахассисларнинг фикрига кўра, Россия ҳарбий салоҳияти бўйича 2029 йилга келиб дунёда етакчи бўлади. Ядровий қуроллар, замонавий ракета қурилмалари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ана шундай хулосага сабаб бўлган.

Бу эса, ўз навбатида, НAТОни хавотирга солмоқда. Ташкилот бош котибининг ёрдамичиси Хайнрих Брауснинг фикрича, Шарқий Европа бундан яхшиган азият чекади.

Хусусан, ядровий қуролга эга бўлган “Aвангард” гиперқуроли, шунингдек, “Борей” ва “Посейдон” синфига мансуб сув ости кемалари Россиянинг энг хавфли ҳарбий қурилмалари сифатида тан олинган.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 460
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×