НАТО Россияга чақириқ билан чиқди

Олам

image

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг кеча, 26 октябрь куни Россияни ғалла ҳақидаги келишувни узайтиришга ва қашшоқ мамлакатларни доимий озиқ-овқат билан таъминлашга чақирди. Бу ҳақда “Интерфакс-Украина” ёзмоқда.

Столтенберг Руминия Бош вазири Николай Чука билан ўтказган қўшма матбуот анжуманида “Россияни Туркия воситачилигида эришилган БМТ ғалла шартномасини узайтиришга ва озиқ-овқат энг кўп муҳтож бўлганларга етказилишини таъминлашга чақирамиз” дейди.

22 июль куни Истанбулда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш иштирокида Украина портларидан ғаллани хавфсиз ташиш бўйича келишув имзоланди. Ҳужжатни Украина, Россия, БМТ ва Туркия вакиллари имзолади. Дон шартномаси Украинанинг Одесса, Южний ва Черноморск портларини ўз ичига олади.

Шартнома муддати 19 ноябрда тугайди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Туркия аввалроқ келишувни узайтиришга чақирган эди.

Октябрь ойида Қрим кўпригида портлаш бўлиши ортидан Россия Президенти Владимир Путин дон келишуви тўхтатиб қўйилиши мумкинлигини айтганди. У портловчи ускуна дон йўлаги орқали Қримга олиб келингани тасдиқланса, шундай қилинишини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

547

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг