НАТО Россия Украинага бостириб кирмаслигини тан олди – манба 

Олам

image

НАТО Россия Украинага “босқин қилишни режалаштирмаганини” тан олди. Бу ҳақда “Euractiv” портали альянсдаги манбага таяниб хабар берган.  

Порталнинг ёзишича, “НАТОдаги манбага кўра, Россия босқин қилишни режалаштирмаяпти”. 

Манбага кўра, бунинг учун Украина чегаралари яқинида гўёки “ҳозирги вақтда жойлаштирилган”дан фарқ қиладиган ҳарбий имкониятлар керак. Шу билан бирга, у бу вазиятда “эртага кескинликни пасайтириш вариантлари борлигини” таъкидлаган. 

Киев ва Ғарб давлатлари сўнгги пайтларда Россиянинг Украина чегаралари яқинида “тажовузкор ҳаракатлари” кучайганидан хавотир билдирган. Россия Президенти Матбуот котиби Дмитрий Песков қўшинлар ўз ҳудуди доирасида ва ўз хоҳишига кўра ҳаракатланаётганини айтган. Унинг сўзларига кўра, бу ҳеч кимга таҳдид солмайди ва ҳеч кимни ташвишга солмаслиги керак. Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга кўра, Россия Украина атрофидаги можаро учун ҳеч қандай баҳона яратмаяпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина

Баҳолаганлар

878

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг