НАТО Парламент Ассамблеяси Россияни террорчи давлат сифатида тан олди

Олам 3846
image

Шимолий Атлантика алянси Парламент Ассамблеяси Россия Федерациясини террорчи давлат деб тан олди. Делегатлар Россия Федерацияси жиноятлари бўйича махсус халқаро трибунал тузишни таклиф қилди. Бу ҳақда украин нашрлари ёзмоқда.

“НАТОнинг барча 30 та давлати делегациямиз таклифларини қўллаб-қувватлади. Бундай трибунал нафақат ҳарбий жиноятларнинг бевосита айбдорларини, балки Россия Федерацияси олий раҳбариятини ҳам суд қилиш имконини беради”, дейди депутат, Украинанинг НАТО Парламент Ассамблеясидаги доимий делегацияси раҳбари Егор Чернев.

Бундан ташқари, қабул қилинган ҳужжатда Украина бўйича қуйидаги қарорлар мавжуд:

•    қурол таъминотини кўпайтириш;
•    Украинанинг НАТОга кириши режасини ишлаб чиқиш;
•    Россиядан Украина фойдасига товон ундириш механизмини яратиш.

Халқ депутати, шунингдек, резолюцияда Украинани зарурат мавжуд бўлган вақт давомида Альянс томонидан қўллаб-қувватлаш тамойили мустаҳкамланганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, 11 август куни Латвия Сейми Россия Федерациясини терроризмни қўллаб-қувватловчи давлат сифатида тан олганди. Шу муносабат билан ЕИда Москвага қарши санкцияларни кучайтириш, жумладан, Россия ва Беларусь фуқароларига визалар беришни талаб қилинганди.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 124
Рейтинг: 3
t
×