НАТО машғулотларда КХШТ мамлакатларига бостириб киришни машқ қилмоқда – Шойгу
Олам
−
07 Июнь
9482Шимолий Атлантика альянси ҳарбий машғулотлар ўтказиш билан бирга, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) мамлакатларига ҳам бостириб киришни машқ қилмоқда. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгу КХШТ Хавфсизлик кенгаши котиблари қўмитасининг йиғилишида сўз очди.
“Коллектив хавфсизлик зонасининг шимолий ва ғарбий чегараларида альянснинг ҳарбий иштироки ортиб бормоқда ва янги қурол тизимлари жойлаштирилмоқда. Ҳаво ҳудудида провокациялар сони ортиб боряпти. Кўплаб ҳарбий машғулотлар ўтказилмоқда ва улар орасида КХШТ давлатлари ҳудудига бостириб кириш амалиёти ҳам бор”, дейди Шойгу.
У НАТОнинг “давомли кенгайиши”ни Россия иттифоқчиларига таҳдид деб атади. Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда Ғарб Евросиёни “геосиёсий қарама-қаршилик майдони”га айлантириш учун давлатларнинг ички ишларига тўғридан-тўғри аралашиш, сиёсий босим, шантаж, таҳдидлар каби катта воситалар арсеналидан фойдаланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Руминия ва НАТОнинг бошқа бир қанча давлатларидан 500 га яқин аскар 24-28 май кунлари Смирдан жанговар тайёргарлик марказида кўп миллатли машқларда иштирок этганди. Унда АҚШ, Франция ҳарбий хизматчилари, Руминиядаги НАТО жанговар гуруҳи, Руминия ҳарбий-ҳаво кучлари ва Буюк Британия Қироллик ҳаво кучлари “Eurofighter Typhoon” самолётлари билан манёврларда иштирок этган.
LiveБарчаси